Ҳалдун Танер ХХ аср турк адабиётининг таниқли намояндаларидан бири бўлиб, у замонавий турк драматургиясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ва дунёга танитган ёрқин сиймолардан бири ҳисобланади. Ёзувчининг асарлари ўзбек, рус, инглиз, немис, чех, серб, қозоқ, озарбайжон ва грузин тилларига таржима қилинган. Мақолада драматург асарлари таржимасининг умумий таҳлили ўрин олган. “Изниклик лайлак”, “Катердаги тўрт киши” номли ҳикояларининг рус ва ўзбек
тилидаги таржимаси оригинал матн билан тадқиқ этилиб, бадиий таржимадаги руҳий яқинлик ва услубий муштаракликка алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, асарларидаги фразеологизмларнинг рус ва ўзбек тилига қилинган таржимаси мисоллар асосида таҳлил қилинган. Ҳалдун Танернинг ижоддаги ютуғи ғайритабиий вазиятларни, воқеаларни ва
инсонларни тасвирлашда эмас, балки кичик инсонлар ҳаётини акс эттиришдадир. У ҳикоя қилмоқчи бўлган мавзуни инсонга аҳамият қаратмагандек ҳолатда ҳикоя жараёнида шундай ўзгариш ясайдики, худди китобхон ёзувчи шахсиятини унутиб воқеалар ичига шўнғиб кетади. Ёзувчи бермоқчи бўлган истагини, фикрини, қарорини, танқидини ҳикоя қаҳрамонларига юклайди. Шу тарзда ҳикоя қаҳрамонлари ёзувчининг сўзловчиси вазифасини бажаради. Асарга баъзан жониворлар, баъзан рамз, баъзан эса ашёлар ғоя беради ва улар ёзувчи шахсиятини акс эттиради. Унинг асарларини таржима қилган таржимонлар ҳам ёзувчи услубидаги ана шундай жиҳатларни эътиборга олган ҳолда таржимага қўл уришган. Таржимонлар аслиятдаги бадиийликни қайта кашф этиб асар руҳи ва миллийлигини ўзида сақлашга ҳаракат
қилганлиги ҳам тадқиқ этилган. Умуман олганда, “Изниклик лайлак” асари ўзбек
тилига П.Кенжаева, рус тилига Н.Пирвердян томонидан улкан маҳорат билан таржима қилинган бўлиб, таржималарда Танерга хос бадиий жозиба, таъсирчанлик каби хусусиятлар тўла сақланган ҳолда ўзбек ва рус китобхонига етказиб берилган. “Катердаги тўрт киши” ҳикояси ҳам Н.Голубева томонидан рус тилига усталик билан таржима қилинган.
Maqolada bolalarni maktab taʼlimiga tayyorlashda talab qilinadigon asosiy jihatlar nimalardan iborat ekanligi haqida gap ketadi. Maktab hayoti bolalarga yangi bir dunyoni ochib beradi, bu davrida bolalarning asosiy faoliyatlari o’zgaradi, maktab taʼlimiga tayyorlash muammolari, tayyorlashning jismoniy, shaxsiy (ruhiy), aqliy, maxsus tayyorgarlik bosqichlari haqida so‘z yuritiladi
Maqolada autizm spektrida buzilish aniqlangan maktabgacha yoshdagi bolalar onalarining psixoemotsional sohasining xususiyatlari, onaning o‘z farzandiga munosabatini autizm spektrida buzilish aniqlangan bola psixik taraqqiyotiga ta’siri mavjudligi to‘g‘risida ma’lumot berilgan.
Ushbu tezisda autizm spektrida buzilish aniqlangan farzandi bor ota-onalar toifalari va ularga ko‘rsatiladigan psixologik yordam yo‘nalishlari yoritilgan.
Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда демократии қуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишга доир амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари фуқароларнинг бу жараёнларда фаол иштирок этишлари баробарида давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларнинг хам бошқарувчилик салохияти билан узвий боғлиқ эканлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини бслгилаб бсрди. Шунингдек, мамлакатдаги сиёсийэлитанингжамият ва давлат тузил мал аридаги фаолиятининг қандай характер касб этиши ҳам кўп жиҳатдан кадрлар сиёсатини ишлаб чиқилиши, шунингдек, унинг нечоғлик халқчиллик тамойилларига таянганлиги билан боғлик холда ривожланади. Бунинг сабаби кабул қилинадиган қарорлар ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинган конунлар миллионлаб инсонлар тақдирига бевосита таъсир этиб, халкнинг бунёдкорлик сифатларининг юксалишига шарт лшароитлар яратиши ёки турли беқарорликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи тўғрисида маълумотлар берилган.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ushbu maqolada bo‘lajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining o‘qish darsini tashkil etishda hikoya va ertaklarni sahnalashtirishda qo‘g‘irchoq teatrining muhim jihatlari haqida keng to‘xtalib o‘tilgan.
Тарихдан ҳозирги кунга қадар сақланиб келинаётган халқлар ўртасидаги мулоқатларда ҳам рақамларнинг ҳам маданий ҳамда маънавий жиҳатдан ўзига хос талқини мавжуд. Миллатлар ўртасидаги маданиятларнинг ўхшаш ва бирбиридан фарқли жиҳатларини ёзма ёдгорликлар ва адабий асарлардаги ижтимойи яшаш тарзи, этнографияси ва географик жойлашинуви натижасида аниқлаш мумкин. Шарқ халқлари тафаккурида ва мифологиясида рақамлар билан боғлиқ узоқ ўтмишга бориб тақаладиган тушунчалар бугунги кунга қадар етиб келганини адабий манбалар, маълумотлар ва бугунги кунгача сақланиб қолган урф-одатлардан ҳам кўриш мумкин. Бу мақолада япон ва турк ҳалқлари маданий ҳаётида мавжуд урфодат ва анъаналарда сақланган рақамлар хусусида маълумотлар келтирилди. Ҳудудий жойлашинув нуқтаий назардан бир-биридан олис бўлишига қарамай айрим рақамлар билан боғлиқ ўзига хос маросимлар мавжуд эканлиги хусусида сўз юритилди. Рақамлар билан боғлиқ маросимлар Турк миллий маданиятида алоҳида аҳамият касб этади. Туркларнинг ўзига хос менталитетини шакллантирувчи миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва қайта яратиш бугунги кун турк маданий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Мақолада туркларда бола ҳаётининг илк йилларида ўтказиладиган ва келажагига таъсир қиладиган асосий удумларнинг бажарилиши, турк халқининг ўзига хослигини ва бошқа миллат ва элатлардан ажратиб турадиган асосий этнопсихологик таърифлари ҳам келтириб ўтилди. Миллат тафаккурида диний тушунчаларниг ҳам ўзига хос ўрнини эсдан чиқармаслик керак. Динига эътиқод халқларнинг яшаш тарзида, кундалик ҳаётига кўп ҳолатларда дин таъсири натижасида кириб келган. Айрим миллат ва ҳалқларнинг маданиятига диннинг таъсири натижасида юзага келган тушунчалар инсонлар орасида янгича урф-одат ва анъаналарни юзага келишига сабаб бўлганлигини кўриш мумкин. Эътиқоднинг махсулини Турк фольклори ва маданий ҳаётда диннинг ва диний тушунчаларнинг инсонлар онгига чуқур сингиб кетганлигини, минтақалардаги маҳаллий аҳоли томонида нишонланадиган турли маросимларда фикримизга жавоб топшимиз мумкин. Рақамлар туркларнинг дуоларида ва турли маросимларида ўз ўрини ва маъносига эга. Рақамлар билан боғлиқ маросимлар Туркиянинг қишлоқ ва туманларида бир-бирига яқин ўхшашликлари мавжуд.
Ushbu maqolada talaba-qizlarda ijtimoiy faollikni rivojlantirish mexanizmlari, maʼnaviy yetuk, mustaqil fikrlaydigan, qatʼiy pozitsiyaga ega yoshlarni tarbiyalash demokratik jamiyatni rivojlantirishda muhimligi koʻrsatilgan.
Zamonaviy shaxs, etuk barkamol shaxsni tarbiyalashning muhim vositalaridan ta‟lim –tarbiya, tarbiya mohiyati, fuqarolikpozitsiyasi, vatanparvarlik tuygʼularini, ularda mafkuraviy maʼnaviy immunitetni shakllantirishning dolzarbligi ifodalangan.
Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Мақолада Амир Темур даврида солиқ тизими, деҳқончилик ва ободончилик ишларига эътибор бериб, ўз давлатида адолат мезонларини ўрнатишга ҳаракат қилганлиги ва яна мамлакатда тасвирий санъат- миниатюра санъати ва монументал рассомликда ҳам юксалиш рўй берганлиги ёритилган. асосланганлигини “Темур тузуклари”дан мисоллар келтириб баён қилган.
Мақолада ёшларда умуммаданий дунёқарашини шакллантириш ҳақида тушунча берилган. Маданият тушунчаси ёритиб берилган. Маданиятнинг таркибий қисмлари таърифлари келтирилган.
Мақолада туркий ҳалқларнинг адабий меросидаги сарой шеъриятининг хусусиятлари ва Бухар жиров ижоди ўрганилган. Ушбу муаммони ҳар томонлама кўриб чиқиш мақсадида тарихий-қиёсий ва қиёсий- типологик таҳлил усулларидан параллел равишда фойдаланилган. Мана шу тадқиқот усули асосида туркий ҳалқлар шеърий адабиётида сарой шоирлари фаолиятининг хусусиятлари аниқланди. Туркий адабиёт классикаси Навоий ва қозоқ шеъриятининг кўзга кўринган вакили Бухор жировнинг мунтазам изланиш объектига айланди. Ривожланишнинг турли босқичларида сарой шеърияти тематик йўналиш билан ажралиб турарди. Муайян мисоллар асосида сарой шеъриятининг нафақат мақтовли, улуғлайдиган, балки ижтимоий шаклда ҳам ривожланиб бориши аниқланди. Бухор жиров ижоди мисолида шеъриятнинг асоси саройда очиб берилган. Бухор саройда хизмат қилган бўлсада, у сарой шоирлари қаторига кирмаган. Саройда шоир Бухор жировнинг Абилайхоннинг вазири ва маслаҳатчиси мавқеига эга бўлишига қарамай, керак бўлса, хоннинг баъзи ҳаракатларини кескин танқид қилгани, бу эса шеъриятнинг тарихий ва ижтимоий шароит ва воқеалар билан чамбарчас боғлиқлигидан далолат беради.